СИРТОРДУШ

СИРТОРДУШ, шиеянто, сиеянто, сеяньто — қадимги туркий қабила. Хитой манбаларида теле деб номланган қабилалар бирлашмасига кирган. 7-а. нингўрталарига қадар Марказий Осиёдаги туркий кабилалар орасида катта нуфузга эга бўлган. Қадимда сир ва тордуш кабилалари ёнмаён яшаган. Улар ўртасида ҳукмрон бўлиш учун курашлар натижасида сир қабиласи ғолиб чиқиб тордушларни ўзига қўшиб олган. Шу тариқа Сиртордуш этноними пайдо бўлган. Сиртордуш ларнингтили, урфодати, қуроляроғлари, қатто ҳарбий ва маъмурий тузумлари Турк хоқонлигинп ташкил этишда етакчи бўлган турк (тужюэ) қабиласидан фарқ қилмаган. Сиртордушлар 7-а. бошигача Ғарбий турк хоқонлиги, 621 й. дан Шарқий турк хоқонлиги тасарруфида бўлган. Мустақилликка интилган Сиртордуш ларнинг катта кисми илгари яшаган жойлари — Тангритогэтакларини таньтаб Шим. Олтойдаги Ибор тоғлари (хитойча Танханшан) шим. идаги ерларга кўчиб келиб Сиртордуш хонлигинк барпо этганлар. 7-а. ўрталарида Сиртордуш уйғурларга қўшилиб кетган.