СИНТОИЗМ, шинтоизм, синто (японча синто, айнан — худолар йўли, худолар таълимоти) — Японияда тарқалган динлардан бири. 6—7-а. ларда вужудга келган. Бу дин буддизм Японияда таркала бошлаган даврда хали аниқ бир ном билан аталмас эди. Биринчи марта «синто» атамасини 18-а. да буддизмдан фарқ қилиш учун ишлатила бошланган. 1868—1945 й. ларда Япониянинг давлат дини булган.
Синтоизм асосида табиатга ва аждодлар руҳига сиғиниш ётади. Унинг таълимотига кура, одамлар қандайдир руҳлар ёки худо (син ёки ками)лардан тарқалган. Олий худоси — Аматэрасу (қуёш маъбудаси). Синтоизм таълимотининг асосини император ҳокимиятининг илоҳийлиги (императорга сузеиз итоат этиш) туғрисидаги ақида ташкил эгади. Император Аматэрасунинг авлоди ҳисобланади. Синтоизм купхудоликка асосланган. Сда асосий эътибор ер юзидаги ҳаётга қаратилган, нариги дунё масалаларига қизиқиш кам. С кейинчалик буддизм, конфуцийчилик ҳамда христианлик таъсирига учраши унинг нуфузи пасайишига олиб келди. Лекин, 20-а. нинг 50й. ларидан Синтоизмга бўлган расмий муносабат яна ўзгариб, унинг япон давлатчилиги билан боғлиқ удум, байрам ва анъаналари ти клана бошлади.