СИНТЕТИК ТИЛЛАР (юн. synthetikos — қўшилувчи, бирикувчи) — тилларнинг типологик синфи; бунда бир суз таркибида бир қанча морфемалар (лексик, сўз ясовчи ва сўз ўзгартирувчи), бинобарин, лексик ва грамматик маънолар бирлашадиган, қўшиладиган тиллар. Уларда синтетизмни — сўз ичидаги грамматикани ифодаловчи усулларга ички флексия, аффиксация, сўз такрори, сўз қўшиш ва ургуни киритиш мумкин. Мас, ўзбек тилидаги «ишчиларга» сўз шакли синтетик ҳолатда бўлиб, унда хам лексик (иш ва чи), ҳам грамматик (лар ва га) маънолар ифодаланган. Ст. синтетизмнинг борйўқлиги жиҳатидан аналитик тилларга, ортиқкамлиги жиҳатидан полисинтетик тилларта. қарши қўйилади. Пекин Ст. б-н аналитик тиллар орасига катъий чегара қуйиб бўлмайди, чунки Ст. маълум даражада аналитик усул воситаларидан, аналитик тиллар эса синтетик усул воситаларидан фойдаланади. Ст. флектив ва агглютинатив тилларнм ўз ичига олади. Қад. ёзувли ҳиндевропа тилларидан санскрит, қад. юнон, лотин, кад. славян тиллари, ҳоз. рус, литва, немис тиллари соф, намунали Ст. ҳисобланади; туркий, мўғул, сом, фин-угор тиллари ҳам кўплаб синтетик шаклларга эга бўлсада, уларда бир қатор аналитизм белгилари ҳам учрайди.
Исроил Пўлатов.