СИНТАГМА

СИНТАГМА (юн. syntagma — қандайдир бириккан, бирга қўшилган нарса) — 1) оғзаки нутқ ёки ёзилган матндан тегишли ran доирасида муайян интонационмазмуний бирлик сифатида ажратиб олинадиган бўлак, парча. Ушбу маънода Синтагма бир сўздан, сўзлар гуруҳидан ва бир бутун гапдан иборат бўлиши мумкин. Айрим тадқиқотларда Синтагма билан сўз бирикмасини тенглаштириш ҳоллари ҳам учрайди. Лекин нутқ жараёнини кузатиш С. ва сўз бирикмаси айнан бир нарса эмаслигини, ҳар доим ҳам бирбирига тенг келавермаслигини кўрсатади. Мас, «Биз, ёшлар, мустақил ватанимизни севамиз» гапида 3 та Синтагма ва 2 та сўз бирикмаси мавжуд. Минимал интонационмазмуний бирлик бўлган Синтагмалар гапнинг ритмик гуруҳларини ташкил этади, яъни гапда қанча ритмик гуруҳ бўлса, шунча Синтагма бўлади. Гапни Синтагма ларга бўлувчи асосий воситаларга нутқ мелодикаси, тезлиги, мароми, пауза, сўз урғуси кабилар киради. Синтагма қисмларининг бири (кўпинча, охиргиси) бош урғу (мантиқий урғу)га эга бўлади ва бу қисм Синтагманинг интонацион марказини ташкил қилади. Синтагмалар унинг таркибидаги сўзларнинг ўзаро алоқасига кўра (предикатив С, атрибутив С, релятив С, объектив С); гапда тутган ўрнига кўра (тугалланма С, бошланма С); уларнинг интонацион занжирини шакллантириш турига кура (тугалланган С, тугалланмаган С, кириш С, зидловчи С, изохловчи Синтагма) тавсифланади;

2) аникловчи — аниқланмиш алоқаси билан боғланган икки ёки ундан ортиқ тил бирликларининг изчиллиги; сўзлар изчиллиги (ташқи Синтагма) ва морфемалар изчиллиги (ички Синтагма) ўзаро фарьутнади. Мас, «уйча» бирлиги ички Синтагма бўлиб, ундаги «уй» — аниқланмиш, «ча» эса аникловчи қисмдир; «кичкина уй» бирлиги эса ташқи Синтагма бўлиб, «уй» — аниқланмиш қисм, «кичкина» — аникловчи қисмдир. «Синтагма» терминини ушбу маънода дастлаб швейцариялик олим Ф. Д. Соссюр қўллаган.

Ибодулла Мирзаев.