СИНГАПУР

СИНГАПУР (Singapore), Сингапур Республикаси (инг. Republic of Singapore, малайяча Repablic Singapura) — Жан. Шарқий Осиёдаги давлат. Сингапур о. ва унга туташ майда ороллар ҳамда Малакка я. о. нинг жанубий чеккасида жойлаштан. Майд. 640 км2. Аҳолиси 4,45 млн. киши (2002). Пойтахти — Сингапур ш.

Давлат тузуми. Сингапур — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи республика. Амалдаги конституцияси 1963 й. кабул қилинган (кейинчалик тузатишлар киритилган). Даштат бошлиғи — президент (1999 й. дан С. Р. Натан), у умумий тўғри овоз бериш йўли б-н аҳоли томонидан 6 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент, ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Сингапур о. Жохор бўғози орқали Малакка я. о. дан, Малакка ва Сингапур бўғозлари орқали Индонезия о. ларидан ажралиб туради. Соҳиллари паеттекислик, бир оз ботқоқлашган, жан. ғарбий соҳилларида маржон рифлари бор. Рельефи текислик (бал. 176 м гача). Иклими экваториал, муссонли. Ўртача тра янв. да 26°, июдда 27°. Йиллик ёғин 2500 мм. Катта дарёси — Сингапур.

Ичимлик сув етишмайди, у Малайзиядан келтирилади. Кўпгина майда оролларда одам яшамайди, уларда тропик ўсимликлар сакданиб қолган. Айрим соҳиллари мангрозорлар билан банд.

Аҳолисининг кўпчилиги хитойлар (76%). Малайялар (14%), Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон, Шри Ланкадан келганлар (7%), европаликлар ва б. яшайди. Расмий тиллар — хитой, инглиз, малайя, тамил тиллари. Диндорлари буддавийлик. конфуцийлик, ислом, ҳиндуийлик, христиан динларига эътиқод қилади.

Тарихи. Сингапурнинг илк тарихи маълум эмас. 14-а. га оид Хитой ва Ява йилномаларида бу орол Тумасик (явача «масек» — денгиз) деб аталган. 1275 й. С. га Ява қироли Кертанагар қўшинлари, 1349 й. Сиём ҳарбий кемалари ҳужум қилган. 1377 й. дан орол Явага карам бўлган, 15-а. бошларида эса Тан давлатининг қироли Сукотан ўзини Сингапур, Малакка ва Малайя ҳукмдори деб юритган, сўнг Жохор султонлиги кулига ўтган. 1819 й. орол инглизларнинг Ост-Индия компаниясига қарам бўлиб қолган. 1826—1946 йларда Сингапур — СтрейтсСетлментс таркибидаги инглиз мустамлакаси. 2-жаҳон уруши вақтида Сингапурни япон қўшинлари эгаллаб турган (1942 — 45). 1959 й. дан Ҳамдўстлик таркибидаги «ўзини ўзи бошқарувчи давлат». 1963—65 й. ларда Малайзия Федерацияси таркибига кирди. 1965 й. 9 авг. да ундан ажраб чиқиб, алоҳида мустақил республикага айланди. 1965 й. сентдан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1992 й. 2 янв. да тан олган, 1997 й. 8 апр. да дипломатия муносабатларини ўрнатган. Миллий байрами — 9 авг. — Миллий кун (1965).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшма ташкилотлари. Сингапур демократик партияси, 1980 й. тузилган; С. халқ партияси, 1994 й. ташкил этилган; Хал к, ҳаракати партияси, 1954 й. асос солинган; Ишчи партияси, 1957 й. гузилган; Бирлашган халқ фронти. 1974 й. 5 иартиянинг қушилиши натижасида ташкил топган. Касаба уюшмалари миллий конгресси, 1961 ii. асос солинган.

Хўжалиги. Сингапур — Жан. Шарқий Осиёда иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган давлат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 28%, транспорт ва алоканинг улуши 13,1%, қ. х. улуши 0,2%.

Саноатининг етакчи тармоклари — аниқ машинасозлик, электроника, электротехника, оптика, кенг истеъмол моллари ва мураккаб аппаратлар (шу жумладан, космик тадқиқотлар учун экспортга мўлжалланган аппаратлар) и. ч. га ихтисослашган. Четдан келтириладиган хом ашё асосида нефтни қайта ишлаш саноати ривожланган. Сингапур заводлари йилига 50 млн. тонна нефтни қайта ишлаш имкониятига эга. Кемасозлик, кема таъмирлаш, самолётсозлик, металлургия, кимё, турли асбобускуна и. ч., ёғочсозлик, қурилиш материаллари, тўқимачилик, резина, кўнпойабзал, озиқ-овқат корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Йилига 20,7 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари — Сингапур. Журонг.

Қишлоқ хўжалиги. Экин экиладиган ер камлиги сабабли қ. х. унчалик ривожланмаган ва мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондирмайди. Мамлакат ҳудудининг 20% га экин экилади. Асосан, шаҳар ахолией учун сабзавот ва мева, зиравор, тамаки, кокос пальмаси етиштирилади. Чўчқа ва парранда боқилади. Балиқ овлаш ва денгиз овчилиги билан шугулланилади. Т. й. узунлиги —83 км, автомобиль йўллари — 3 минг км. Денгиз портлари — Сингапур, Журонг. Сингапур ш. яқинида халқаро аэропорт бор. Ташқи савдосида қайта экспорт қилиш катта ўрин олган. Хорижий сайёхдик ривожланган. Четга машина ва асбобускуна (ташкилий техника, телерадиоаппаратлар), нефть маҳсулотлари ва б. чиқаради. Четдан турли хом ашё, озиқ овқат келтиради. АҚШ, Малайзия, Япония, Ўзбекистон билан савдо қилади (2002 й. да Ўзбекистон билан товар айланмаси ҳажми 13,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилди). Пул бирлиги — Сингапур доллари. Тиббий хизмати, маорифи, илмий-маърифий муассасалари ва маданияти. Сингапурда давлатга карашли тиббий муассасалар билан бирга хусусий шифохоналар хам бор. Врач ва фармацевтлар ун-тнинг тиббиёт, стоматология ва фармацевтика фтларида тайёрланади. 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг ўқиши мажбурий. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 6 и., ўрта мактабда 6 й. (3+3). Мактабларнинг бир қисми давлатга қарашли, қолган қисми хусусий бўлиб, давлат ўрта мактабларида пул тўлаб ўқилади. Даре, асосан, инглиз тилида олиб борилади, хитой, малайя, тамил тиллари ҳам ўқитилади. Турли касбларни ўргатувчи ҳунартехника таълими тизими мавжуд. 1980 й. да Наньян ва Сингапур ун-тлари негизида Миллий ун-т ташкил этилди. Политехника инти, техника ва пед. коллежлари ҳам бор. Кутубхоналари: Миллий кутубхона, С. Миллий ун-ти кутубхонаси, Техника коллежи кутубхонаси; Миллий музей (1848—49), Бадиий музей ва галерея (1955) мавжуд. Илмий ишлар олий ўқув юртлари ҳузуридаги жамиятларда, минтақавий и. т. муассасаларида, Денгиз жониворлари биол. сини ўрганиш марказида, Жан. Шарқий Осиёни ўрганиш интида олиб борилади. Сингапур ш. да 19-а. га хос эклектика иншоотлари кўпроқ учрайди. Унинг европача қисмида замонавий меъморлик намуналари, Хитой даҳасида тор кўчалар ва кам қаватли уйлар, Малайя даҳасида қозиқлар устига ўрнатилган турар жой ва мачитлар бор. Сингапур мусиқий маданиятида малайяларннт анъанавий санъати (донданг сайенг ашула услуби, жотет рақси ва б.) билан бир қаторда ҳинд ва хитой қушиқрақс услублари ҳам урф бўлган. 60й. лар охиридан буен санъат фестиваллари ўтказиб келинади. Мусиқа арбоблари орасида — скрипкачи ва педагог Го Сун Те, анъанавий мусика композиторлари Наварро Хоо, Николас Сат, Тони Леонг ва б. бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Сингапурда бир қанча газ. ва жур. нашр этилади. Асоспйлари: «Берита хариан» («Кундалик янгиликлар», малайя тилидаги кундалик газ., 1957 й. дан), «Бизнес тайме» («Ишбилармонлар вақти», инглиз тилидаги кундалик газ., 1976 й. дан), «Ляньхэ вань бао» («Бирлашган кечки газета», хитой тилидаги кечки кундалик газ., 1983 й. дан), «Ляньхэ цзао бао» («Бирлашган тонгги газета», хитой тилидаги кундалик газ., 1983 й. дан), «Сингапур бизнес» («Сингапур бизнеси», инглиз тилидаги ойлик жур., 1977 й. дан). Миллий ахборот агентлиги йўқ. «Сингапур интернэшнл медиа», С. радиоси (1936), С. телевидениеси (1963) каби радио ва телекўрсатув ҳукумат хизмати мавжуд.