СИНДЛАР

СИНДЛАР — Тамань я. о. ва Қора денгизнинг шим. шарқий соҳилида яшаган меот қабиласи (мил. ав. 1-минг йиллик). Мил. ав. 5—4-а. ларда Синдика давлатини тузишган. Мил. ав. 4-а. дан Боспор подшолиги таркибида. Милоднинг бошида сарматлар билан аралашиб кетишган. Синдлар дехдончилик, балиқ овлаш ва ҳунармандчилик билан шуғулланган.