СИНДИКАЛИЗМ

СИНДИКАЛИЗМ (инг. syndicate — уюшма, бирлашма) — 19-а. охири — 20-а. бошларида ишчилар ҳаракатидаги марксизмленинизм мафкурасига мухолиф йўналиш. Синдикализм ижтимоий инқилобни амалга оширишда даъво килинган синфий курашдан, ишчилар синфи диктатурасидан кўра касаба уюшмаларининг «бевосита ҳаракати» — ялпи иш ташлашларни афзал деб ҳисоблади. Бу оқим шу йўл билан ишлаб чикариш воситаларини умумлаштириб уларни и. ч. ширкатлари (синдикатлар) га мулк қилиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Синдикализм ўз даврида марксизмленинизм тарафдорлари томонидан анархосиндикализм, прудонизм, ревизионизм сингари номлар билан қораланган. Ҳоз. қатор мамлакатлардаги сўл партия ва ҳаракатларнинг ғоялари ва мафкураларида Синдикализм таъсири сезилади.