СИНДҲЛАР

СИНДҲЛАР — асосан, Покистоннинг Синд вилояти (16,8 млн. киши, 1990й. лар ўрталари)да, шунингдек. Ҳиндистон (2 млн. кишидан ортиқ)да яшайдиган халқ. Антропологик жиҳатдан европеоид ирққа мансуб. Синдҳтилида сузлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Ҳиндистондаги С, асосан, ҳиндуизмга эътиқод қилади. Синдҳларнинг асосий машғулоти деҳқончилик; чорвачилик, балстқ овлаш ва ҳунармандчилик б-н ҳам шутулланади. Гилам тўқиш ривожланган.