СИНАГОГА

СИНАГОГА (юн. synagoge — йиғилиш) — иудаизм ибодатхонаси ва яҳудийлар жамоаси. Синагогалар Фаластинда мил. ав. 4-а. да вужудга келган. Синагогада Тавротни ўқиб шархдашади. Синагога ларда, одатда, диний мактаблар очилади.

Ўзбекистонда ҳоз. 7 та — Тошкентда 3 та, Самарқанд ва Бухорода 2 тадан С. фаолият кўрсатади.