СИЛАНЛАР

СИЛАНЛАР — кремнийнмж водородли бирикмалари. Силанларнинг умумий формуласи Sin Н2л+2 С. таркиби жиҳатидан углеводородларга ўхшайди, лекин улардан хавода ёниши ёки портлаши, кимёвий фаоллиги, иссиққа чидамсизлиги билан фарқ қилади. Силанлар жуда заҳарли. Ёнганида SiO2 билан Н2О ҳосил бўлади. Моносилан SiH4 ва дисилан Si2H6 кўланса ҳидли газеимон, трисилан Si3Hg ва тетрасилан Si4Hl0 учувчан суюқ модда. С. кучли кайтарувчилар: спирт, бензин, углерод сульфидда эрийди.