СИГНАЛИЗАЦИЯ

СИГНАЛИЗАЦИЯ — диққатни жалб қилиш, хабар ёки буйрук, бериш ва икки томонлама гаплашишда сигнал узатиш учун ишлатиладиган шартли белги, қурилма ва мосламалар мажмуи. Вазифасига қараб, авариянинг олдини олиш, чақириш, буйруқ бериш, ўт ўчириш, қидириш, огохлантириш учун мўлжалланган Сигнализация ларга бўлинади. Сигнал қурилмалари. механик, гидравлик, пневматик, электр ва радио тизимлар билан ишга туширилади. Сигналларни электр орқали узатиш усули кенг тарқалган. У автоматик воситалар билан бажарилади; визуал ёки акустик хиллари бор. Визуал Ста лампочкали таблонинг ёниши, мнемосхем ад а авария юз бериши мумкин бўлган участка тасвирининг ёритилиши ва б. киради. Авариянинг олдини олиш учун, кўпинча, ёнибўчадиган қурилмадан фойдаланилади. Акустик сигналлар сифатида сирена, қўнғироқ, гудок ишлатилади.