СИФОН (юн. siphon — найча, насос) — 1) суюкликни бир идишдан сатҳи пастрок иккинчи идишга қуйиш учун ишлатиладиган қурилма. Турли узунликдаги тирсаклари бўлган букик най. Найнинг юқори кесими устки идишдаги суюклик сатҳидан юқори туради (расмга к,.). С. ишлаши учун найга суюклик тўлдириш ва учларини шундай суюклик тўлдирилган турли баландликдаги идишларга ботириш керак. Сифон турли гидравлик қурилмаларда ишлатилади;
2) найчасининг учи тубигача етадиган жўмракли идиш. Босим остидаги турли кўпирувчи ичимликларни газлаш, саклаш, ташиш ва бир идишдан иккинчисига қуйиш учун ишлатилади;
3) сув омбори, канал ва б. дан ортиқча сувни чиқариб юбориш учун ишлатиладиган автоматик асбоб.