СИДОН

СИДОН — Финикиядаги шаҳардавлат. Ўрта денгизнинг шарқий соҳилида жойлашган (ҳоз. Ливандаги Сайда ш.). Мил. ав. 4минг йилликда барпо этилган. Мил. ав. 2—1минг йилликда халқаро савдонинг йирик маркази; Финикияда гегемонлик қилиш учун Тир билан кураш олиб борган.