СЕВР СУЛҲ ШАРТНОМАСИ

СЕВР СУЛҲ ШАРТНОМАСИ (1920) — Версаль—Вашингтон тизими шартномаларидан бири, 1-жаҳон урушини якунлаган. 1920 й. 10 авг. да Севр ш. да (Франция) Антанта мамлакатлари ва унга қўшилган давлатлар билан Туркия ўртасида имзоланган. Усмонли турк империясининг, шу жумладан, Туркия ҳудудининг бўлиб олинишини расмийлаштирган. Лозанна конференцияси (1923)да бекор қилинган.