СЕРДЮКОВ Иосиф Ильич

СЕРДЮКОВ Иосиф Ильич (1906. 10.10, Белгород вилояти Вейделвка тумани — 1973, Тошкент) — 2-жаҳон уруши катнашчиси. Тошкентдаги мевани қайта ишлаш з-дида ишлаган. 1942 й. дан 99алоҳида сапёрлар батальонининг сапёри. 1943 й. 15 окт. да Днепр дарёсини кечиб ўтаётганда биринчи бўлиб ўнг соҳилга чиққан; 16 окт. га ўтар кечаси дарёни 7 марта кечиб ўтган. 1943 й. 30 окт. да Қахрамон унвони берилган. 1946 й. дан Тошкентда яшаган, маъмурийхўжалик лавозимларида ишлаган.