СЕНЬОР

СЕНЬОР (лот. senior — катта) — ўрта асрларда Ғарбий Европада:

1) ихтиёрида карам деҳқонлари (кўпинча шаҳарликлар ҳам) бўлган ер эгаси (феодал);

2) шахсан қарамлигида майда феодалвассаллари бўлган мулкдор (қ. Вассаллик);

3) Испанияда эркакларга С, аёлларга эса сеньора деб мурожаат қилинади.