СЕНЕКА

СЕНЕКА (Seneca) Луций Анней (тахм. мил. ав. 4, Кордова, Испания — мил. 65, Рим) — Рим файласуфи, ёзувчи, давлат арбоби. Рим императори Нероннинг тарбиячиси ва маслаҳатчиси; унга с у и қ а с д қилишда айбланган ва ўзини ўлдирган. Сенека стоицизмнинг йирик вакилларидан бири. У табиат ва инсон моҳияти ҳакида кенг билимга эга бўлган, адабий услубни жуда яхши эгаллаган. Сенеканинг фалсафий қарашлари зиддиятли. У фалсафани ҳаётда ахлоқийдиний қўлланма деб билган. «Луцилийга хатлар» фалсафий асари, «Ҳиммат ҳақида», «Раҳмшафқат ҳақида», «Руҳий хотиржамлик ҳақида» ва б. рисолаларида таркидунё қилиш, ўлим ва тақцирни назарписанд қилмаслик, эхтирослардан холи бўлиш, кишиларнинг ахлоқий тенглиги масалалари ёритилган.