СЕН-ПЬЕР ВА МИКЕЛОН

СЕН-ПЬЕР ВА МИКЕЛОН — Атлантика океанидаги ороллар гуруҳи, Канаданинг шарқий қирғоқлари яқинида, Ньюфаундленд о. дан жан. да. Франция мулки. Умумий майд. 242 км2 бўлган 8 оролдан иборат. Энг йирик ороли — Микелон, 216 км2. Иклими мўътадил океан, нам иқлим; ўртача тра янв. да —6°, июлда 14°. Йиллик ёғин 1000 мм гача. Иқлими ва тошлокли сертепа рельефи қ. х. ни ривожлантириш учун ноқулай. Аҳоли, асосан, балиқ овлаш ва уни қайта ишлаш билан шуғулланади. Даррандачилик фермалари (мўйнали ҳайвонлар боқилади) бор. Четга балиқ, балиқ маҳсулотлари, мўйна экспорт қилинади.