СЕЛЕНОДЕЗИЯ

СЕЛЕНОДЕЗИЯ (юн. selene — Ой ва daio — бўламан) — Ой ўлчамлари ва шакллари урганиладиган фан соҳаси. Селенодезия тадқиқотлари, асосан, 3 йуналишда олиб борилади:

1) Ой инерцияси эллипсоиди ўрганилиб, унинг ички тузилишига доир бир неча кўрсаткичлари аникланади;

2) сатҳий сиртлардан бирида оғирлик кучининг параметрлари аникланади; Ой ҳажмига тенг ҳажмга эга булган сатҳий сирт селеноид дейилади. Инерция эллипсоиди ва селеноид Ойнинг динамик шаклларини ифодалайди;

3) Ойни унинг ташқи физик сирти билан аникланадиган шакли таҳлил қилинади. Бундай шакл геометрик шакл дейилади ва унинг параметрлари аэрофотосъёмка ва космик геодезия ўлчашларига ўхшаш аниқланади. Ойга космик аппаратларнинг учирилиши Ой атрофидаги космик фазода ва бевосита унинг сиртида ўлчашлар олиб бориш имконини берди.