САЗЕРЛЕНД

САЗЕРЛЕНД (Sutherland) Эрл Уилбур (1915.19.11, Берлингейм, Канзас — 1974, Нашвилл, Теннесси) — америкалик биокимёгар ва фармаколог. АҚШ миллий ФА аъзоси. Кливленд (Огайо)даги Ғарб ун-ти тиббиёт мактабида бўлим мудири ва проф. (1953 — 63). 1963 й. дан Нашвилдаги Вандербилт ун-ти тиббиёт мактабида физиология проф. Илмий фаолияти углеводлар алмашинувига оид. Ҳайвонлар тўқимасида циклик 3’, 5’ аденозинмонофосфат (цАМФ)ни кашф этган (1957) ва унинг гормонлар таъсири механизмида аҳамияти борлигини аникдаган. Нобель мукофоти лауреати (1971).