САЗАҒОН МАКОНИ

САЗАҒОН МАКОНИ — Самарқанд ш. яқинидаги Сазағон қишлоғидан топилган неолит даври ёдгорлиги. 1964 й. да М. Жўрақулов бошлиқ археологолимлар томонидан топилган. Ҳоз. кунга қадар давом этаётган тадкиқотлар натижасида макондан тоғли жамоаларга хос бўлган кўплаб тош қуроллар топиб ўрганилган, улар фанда «Сазагон маданияти» деб ном олган. Ушбу маданиятни ўрганиш натижасида Зарафшон воҳаси тоғ олди минтақаларида яшаган неолит жамоаларининг турмуш тарзи, маънавий дунёси, хўжалиги, маданий алоқалари масалалари бўйича кўплаб маълумотлар тўпланган. Хусусан, Сазағон маконидан топилган ёрғучоқ, қадаматош (ўроқ) тиғлари зироатчиликдан, қўй, эчки суяклари эса, чорвачиликдан далолат беради. Аммо, топилмаларнинг умумий тахлили — бу жамоаларнинг асосий хўжалиги овчилик ва теримчилик бўлганлигини кўрсатади. Сазағон макони жамоалари қўниқўшни қабилалар б-н кенг кўламда маданий алоқалар ўрнатганлиги аниқланган. Мас, тош саноати таркибидаги мехнат қуролларини ясашда қўлланилган технология усуллари, сопол парчалари — қуйи Зарафшон вохдсидаги Дарвозақир, Марказий Фарғона воҳасидаги неолит жамоалари ҳамда Тожикистондаги Тутқовул-Ҳисор жамоалари маданиятини эслатади.