САЙЁРАЛАРАРО МУҲИТ — Куёш системаси сайёралари орасидаги фазони тўлдирган модда. Бундай сайёраларнинг ташки атмосфераси, кометалар, Куёш тожининг қуёшга яқин қисми, Қуёшдан чиқиб турадиган космик нурлар С. м. тушунчасига кирмайди. Сайёралараро муҳитда тортиш майдони, магнит ва электростатик майдонлар мавжуд. Сайёралараро муҳит зодикал ёғдуланиш ва Қуёш тожи Ғ ва Ккомпонентларида кузатиладиган ҳодисалар билан узвий боғлиқ. Газсимон (нейтрал ва ионлашган) ва қаттиқ компонентларга бўлинади. Сайёралараро муҳитнинг газсимон аралашмалари Қуёш тожининг ионлашган газлар оқимидан, сайёралар атмосфераси газлари, кометалардан ажралиб чиқадиган газ ва протоқуёш газлардан иборат бўлади (қ. Протоюлдузлар). Ер орбитаси билан Қуёш ўртасидаги сайёралараро газ яхши ўрганилган. Сайёралараро муҳитнинг чангсимон компонентлари кометалар, сайёралар йўлдошлари, метеор жисмлар, кичик сайёралар ва протоқуёш моддаларнинг эволюция маҳсулотларидан ташкил топган.
20-а. нинг 50й. ларигача Қуёш системаси мувозанатлашган ионизацияли стационар газ билан тўлган деб тахмин қилинар эди. Кейинчалик Сайёралараро муҳитнинг динамик назарияси яратилди. Унга кўра, Сайёралараро муҳитнинг газсимон компоненти Қуёш тожи моддасининг кенгайишидан ва моддага илашувчи магнит майдонидан иборат. 1958 й. да Қуёш тожи моддаси кенгайишининг математик назарияси яратилиб, унда Қуёш шамоли термини кенг қўлланилади. Қуёш шамоли ион ва электронлардан иборат бўлиб, электр жиҳатидан нейтралдир.
60й. лардан бошлаб Сайёралараро муҳит Ер сунъий йўлдошлари ва космик зондлар ёрдамида мунтазам равишда ўрганилмоқда. Асосан, плазмали зондлар, жуда сезгир магнит ҳамда электростатик анализаторлар ва магнитометрлар ёрдамида Куёш шамоли заррасининг энергетик, умумий ва заряд спектрларига оид ва б. катталиклар, Венера ва Марс орбиталари орасидаги магнит майдони топографиясининг микро ва макроструктураси ўрганилади, шунингдек, бу катталикларнинг вақт ўтиши ва Қуёш активлигига боғлиқ ҳолда ўзгаришлари кузатилиб борилади. Қуёш шамолининг тезлиги ва зичлиги радиолокация усули билан текширилади. Қуёш шамолининг ўртача энергияси 15эВ бўлган электрон компоненти қарийб изотроп бурчак бўйича тақсимланади.
Сайёралараро муҳит магнит майдони, асосан, Қуёш шамолининг майдонидир. Ер орбитаси яқинида сайёралараро майдон кучланганлиги 10~4 — 10~5 гс. Сайёралараро муҳит магнит майдони сектор структурали: бир секторда магнит майдони Қуёшдан келаётган, бошқасида Қуёшга кетаётган йўналишга эга, кучланганлиги 310~5—5Ю»5 эрстед.
Сайёралараро муҳит магнит майдонининг мунтазамлиги турли хил плазма беқарорлигининг турли хил ривожланиши, Қуёш чақнашлари вақтида ҳосил бўладиган тез зарралар оқими тарқалиши ва зарба тўлқинларининг ўтиши натижасида бузилиши мумкин. Қуёшда юз берадиган ҳар қандай жараёнлар — чақнашлар, доғ ва протуберанцлар ҳосил бўлганда, Қуёш космик нурлари тарқалганда магнит майдон муҳим роль ўйнайди. Сайёралараро муҳитнинг чангли компоненти астероид ва кометаларнинг бўлинишидан буен сақланиб қолган газчанг булутлардан иборат бўлиши мумкин. Сайёралараро муҳитнинг қаттиқ компоненти, асосан, майда метеор моддалардан иборат. Сайёралараро муҳит даги қаттиқ жисм ва зарраларнинг кўпчилиги Қуёш атрофида худди эклиптика текислигига йиғилгандек бўлиб ҳаракатланади. Қуёшнинг ёруғлик босими ва тортиши натижасида кичик зарралар орбитаси астасекин қисқаради: шунингучун Сайёралараро муҳитнинг чангли компоненти зичлиги Қуёшга яқинлашган сари ортади.
60—70й. лардаги кузатишлар Ер атрофида чангли булутлар бор деган тахминни рад қилди. Чангли компонентларни улардан спектр олиб текширилади. Ер сиртини См. таъсиридан атмосфера ва ер магнит майдони муҳофаза қилади (яна қ. Сайёралар).
Ад.: Паркер Е. Н., Динамические процессы в межпланетной среде, пер. с англ., М., 1965; Солнечный ветер, пер. с англ., М., 1968.