САЙЁР ТЕАТР

САЙЁР ТЕАТР — ўзининг доимий саҳнасига эга бўлмаган, турли жойларга кўчиб юриб спектакллар кўрсатадиган театр. Кўп мамлакатларда халқ, театрлари (мимлар, гистрионлар, скоморохлар, жумладан, масхарабозлар, қизиқчилар ва б.) сайёр бўлган. 19-а. охири — 20-а. бошлари Европа ва Америка мамлакатларида Сайёр театрлар профессионал томоша санъатининг алоҳида шакли сифатида кенг тарқалган. 30й. ларда Ст. ишчиёшлар театри, к-з — с-з театрлари мисолида ривожланди. 2-жаҳон уруши йилларида Сайёр театрлар (фронт театрлари) қисмларда маданий хизмат кўрсатган.

1918 й. Фарғонада Ҳамза бошчилигида ташкил қилиниб, 1919 й. Ўлка сиёсий сайёр труппасига айлантирилган театр ҳам Ст. эди. У «Қизил Шарқ» агитпоезди таркибида Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши, Чоржўй, Ашхобод ва б. шаҳарларда томошалар кўрсатиш билан бирга маданиймаърифий,. тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳам олиб борган. 60й. ларга келиб Сайёр театрлар фаолияти тўхтатилди, уларнинг айримлари вилоят театрларига айлантирилди, баъзилари давлат театрларига қўшилиб кетди. Сайёр театрлар фаолиятининг ҳамма босқичларида катта сиёсий ва маданий-маърифий роль ўйнаган.