САЙХУНОБОД ТУМАНИ

САЙХУНОБОД ТУМАНИ — Сирдарё вилоятидаги туман. 1952 й. Верхневолинское тумани номи билан ташкил қилинган. 1959 й. Сирдарё ва Гулистон туманлари таркибига қўшилган. 1970 й. 7 дек. да Ворошилов тумани номи билан қайта ташкил этилди. 1984 й. дан Ст. номи билан юритилади. Шим. да Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, шарқда Бўка туманлари, шим. ғарб ва ғарбда вилоятнинг Сирдарё, жан. да Гулистон туманлари билан чегарадош. Майд. 0,55 минг км2. Ахолией 61,9 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳарча (Сайхун), 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Гулистон, Истиқлол, Иттифоқ, Нурота, Шўрўзак, Янгиҳаёт, Ўзбекистон) бор. Туман маркази — Сайхун шаҳарчаси.

Табиати. Ст. Мирзачўлнинг шарқида жойлашган. Рельефи пасттекислик. Грунт сувлари шўр. Туман ҳудудидан «Ўнг тармоқ» канали оқиб ўтади (туман ҳудудидаги уз. 31 км). Ундан суғориш учун экин майдонларига кичик тармоклар чиқарилган (Шўрўзак канали — 15 км ва б.). Шўр сизот сувлар арик, ва зовурлар орқали Бош Қайир, Шўрўзак ва б. коллекторларга оқади. Туман шаркда Сирдарёга туташган. Паст жойларда баъзан кичик кўллар (Шўркўл, Қолгансир, Кўркўл) учрайди. Иқлими континентал. Ўртача тра июлда 28°, янв. да —2°дан —4° гача. Йиллик ёғин 200—250 мм. Вегетация даври 195—200 кун. Дастлабки кузги совуқ окт. ўрталаридан туша бошлайди, апр. нинг биринчи ярмигача совуқ бўлиши мумкин. Тупроқлари лёсс катлам устида пайдо бўлган оч тусли бўз тупроқ ва ўтлоқи аллювиал тупроқлардан иборат. Ёввойи ўсимликлар (қамиш, янтоқ, ажриқ ва б.) йўл, ариқ, зовур ва кўл четларида учрайди. Ҳайвонлардан ёввойи ўрдак, қашқалдоқ, илон, калтакесак, сув ҳавзаларида баликлар бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, татар, рус, корейс ва б. миллат вакилари ҳам яшайди. Ахшшнинг ўртача зичлиги 1 км2га 121,6 киши (2003). Қишлоқ аҳолиси 56461, шаҳар аҳолиси 5439 киши.

Хўжалиги. Деҳқончилик, асосан, пахтачилик — туман хўжалигининг негизини ташкил қилади. Ширкат хўжаликлари пахтачиликдан ташқари ғаллачилик, полизчилик, сабзавотчилик, чорвачилик б-н шуғулланади. Туманда 5 қўшма, 15 кичик, 56 хусусий корхоналар, 24 акциядорлик жамиятлари мавжуд. Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа корхоналари бор. Шулардан пахта тозалаш з-ди, «Оқолтиндон» корхонаси, МТП, автокорхона, туман матлубот жамияти ва ишчилар кооперацияси ишлаб турибди, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.

Тумандаги экин майдонларига пахта, дон, сабзавот, полиз, ем-хашак экинлари, картошка, беда экилади. Сайхунобод туманида 11 ширкат, 795 фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида кррамол, қўй ва эчки, от, парранда боқилади. Туман ҳудудидан Катта Ўзбекистон тракти ўтади. Умумий таълим мактаблари, гимназия, лицей, касб-ҳунар коллежи мавжуд. Марказий кутубхона ва унинг тармоқлари, маданият уйлари, болалар мусиқа мактаби бор. Касалхона, туғруқхона, болалар ва катталар поликлиникалари ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. «Янги ҳаёт» туман газ. чиқади.