САЁҲАТНОМА

САЁҲАТНОМА — бадиий адабиётдаги жанр. Саёҳат таассуротлари ва тафсилотлари тасвирига бағишланган асар. С. ларнинг тарихий-бадиий қиммати муаллиф мақсади, услуби ва маҳоратига боғлиқ. Адабиёт тарихида саёҳат таассуротларининг насрий ва шеърий тасвиридан иборат ўнлаб асарлар мавжуд. Насрий Саёҳатнома ларда жой ва воқеаларнинг изчил тафсилоти етакчи ўрин тутса, шеърий Саёҳатнома ларда тасвир ихчам ва умумлашма характерда бўлади. Носир Xucpaewm «Сафарнома»си бу жанрнинг дастлабки намунаси бўлиб, унда 7 йиллик саёҳат таассуротлари насрий йўл билан баён қилинган. Ўзбек адабиёти тарихи учун, асосан, шеърий Саёҳатномалар характерлидир. Mac, Муқимийнннт мураббаъ шаклида ёзилган «Саёҳатнома»си ғоявий-бадиий хусусиятлари билан бу жанрнинг оригинал намунаси х,исобланади. Нодимнинг Самарқанд ва Тошкентга қилган сафари натижасида юзага келган Саёҳатномаси эса қасида шаклида ёзилган.

Ҳоз. давр адиблари ва публицистларининг турли мамлакатларга қилган сафарлари натижасида қам бир қатор насрий Саёҳатномалар юзага келди. Улар услубида очерк ва публицистика учун характерли хусусиятлар кўпроқ. Mac, Ойбекнинг «Покистон таассуротлари» асарида Саёҳатнома мавзуининг кенгайганлиги, баён ва тасвир шаклларининг ўзига хослиги кўзга ташланади.