САЙИС

САЙИС (араб. — отбоқар) — Ўрта Осиё хонликларида ҳарбий ва хўжалик эҳтиёжлари учун сақланган отларни парвариш қилувчи шахс. С. лар бевосита отхоналар ёнига қурилган махсус уйлар — сайисхоналарда истиқомат қилишган. Сайислар бошлиғи мирохур деб аталган.