САЙИДО НАСАФИЙ

САЙИДО НАСАФИЙ (тахаллуси; исми Миробид) (1637—Насаф — 1710) — шоир. Бухоро мадрасаларида ўқиган. Тўқувчилик билан кун кечирган. Турди б-н яқин дўст бўлган, унинг таъсирида ижоди камолга етган. Дастлаб асарларида аштархоний ҳукмдорларни мадҳ этган, уларга мадҳиялар ёзган. Лекин ижтимоий тенгсизлик, адолатсизликлар моҳиятини тушунгач, мадҳиябозликдан узоклашган. Асарларида жабру зулмга қарши норозилик асосий ўринни эгаллаган. «Шахр ошуб» манзума сида 212 хил касб-ҳунар эгаси ҳақида фикр билдирган, ҳунар ахлини улуғлаган. «Баҳориёт» («Ҳайвонотнома») мажозиймунозара асарида, айрим ғазалларида ўз даврининг ижтимоий-сиёсий муқити танқид қилинган. Асарлари нафис, содда тилда ёзилгани учун тез оммалашган.

Ад.: Равшанов П., Адабий саҳифалар, Т., 1985.