САЙИД МУҲАММАДХОН

САЙИД МУҲАММАДХОН (18231864) — Хива хони (1856—64). Қўнғиротлар сулоласидан. Муҳаммад Раҳим I нинг ўгли, Муҳаммад Раҳим II Ферузнинг отаси. Унинг даврида Хивадаги ички низоларга барҳам берилган, хонликда тинчликосойишталик барқарор топган. СМ. 1858 й. Хивага келган Н. П. Игнатьев миссиясини қабул қилган. Шу йили 28 авг. да Хивада рус элчихонаси очилган. 1863 й. венгер сайёхи Г. Вамбери ҳам СМ. қабулида бўлган. СМ. даврида Хивадаги Қўҳна арк саройидаги кўринишхона қайта тикланган ва унинг шипи, айвон устуни хоразмча нақшлар б-н безатилган. 1859 й. да Хиванинг Дишан қалъа қисмида, Нуруллабой боғида янги кўринишхона қуриб битказилган. Огаҳий «Гулшани давлат» тарихий асарида Сайид Муҳаммадхоннинг хонлик даврини таърифлаган. Сайид Муҳаммадхон хонликни бошқаришда бошқа давлатлар, айниқса, Россия билан муносабатларида ўзини мустақил ва тенг ҳуқуқли давлат ҳукмдори сифатида тутган. Сайид Муҳаммадхоннинг жасади Хивадаги Сайд Моҳи рўйи жаҳон (Сайд Маҳрўйжон) мақбарасига қўйилган.

Ад.: Бобожонов П., Атаев А., Хива тарихига бир назар, Урганч, 1977; Абдурасулов А., Хива, Т., 1997; Худойберганов К., Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.