САЙДАЛИЕВА Фазилат Шариповна

САЙДАЛИЕВА Фазилат Шариповна (1917.2.9, Олмаота) — каштадўз, Ўзбекистон халқ рассоми (1950). «Ўзбекистон рассоми» артелида нусха кўчирувчи (30-й. лар), «Ўзпромсовет»га қарашли тажриба лабораториясида каштачирассом (1945—48). Сайдалиева тасвирий санъатнинг ранг-тасвир, графика, театр декорацияси жанрларида ижод қилди, айниқса, бадиий каштачилик ривожига салмокли ҳисса қўшди; у тиккан палак, дўппи, намоёнларида каштадўзнинг ўзига хос услуби кўзга ташланади. «Алишер Навоий» (1945) портрети чеварга катта шуҳрат келтирди; «Ойбек», «С. Айний», «Ғ. Ғулом», «С. Эшонтўраева» — ҳаммаси 50й. лар; «Бобур» (1974), «Автопортрет» (1985) каби портретлар билан бир каторда мавзули намоёнлар («Ўзбекистон бойлиги», 1958 ва б.) ҳам яратди. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1999).