САВРИ СУРХОНИ

САВРИ СУРХОНИ — эртапишар маҳаллий гилос нави. Шохшаббаси ғуж, асосий шохлари ўртача йўғонликда. 20 ёшида бал. 10 м дан ортади. Барглари ўртача, тухумсимон, гуллари йирик, тўпгулда 2—3 тадан жойлашган. Меваси апр. охири — майнинг lўн кунлигида пишади. Меваси юмалоқ, юраксимон, ширали, пўсти юпқа, ялтироқ, тўқ қизил. Таркибида 18% гача қанд, 0,32—1,28% кислота ва С витамини бор, вазни 3—3,5 г. Кўчати ўтқазилгач, 4-йили ҳосил беради. Совуққа чидами ўртача. Ўзбекистонда апр. бошларида гуллайди. Тўлиқ ҳосилга кирган дарахти 50—60 кг гача ҳрсил беради. Янгилигида истеъмол қилинади, компот, мураббо тайёрланади. Касалликларга ва зараркунандаларга чидамли. Асосан, томорқа боғларга экилади.