САВАТЧА

САВАТЧА (Calathidium) — ўсимликларнинг моноподиал тўпгули. Майда гуллар шохчаларининг учида ликобчасимон ёки шарсимон Саватча ҳосил қилади. Асосан, қоқиўтдошлар (мойчечак, қоқиўт, кунгабоқар), баъзи зирадош (кўктикан) ва б. га хос. Саватча ўрама барглар, шунингдек, шакли ўзгарган устки барглар билан ўралган.