САВА

САВА — Ғарбий Европадаги даре, Дунай дарёсининг энг серсув ўнг ирмоғи. Уз. 940 км, ҳавзасининг майд. 95 минг км2. Альп тоғларидан бошланиб, ўрта ва қуйи оқимида Ўрта Дунай текислигидан оқади. Йирик ирмоклари: Купа, Уна, Дрина ва б., асосан, Динара тоғлигидан оқади. Ўртача сув сарфи 1670 м3/сек. Қуйилиш жойидан 600 км масофада кема қатнайди. Сава водийсида Любляна, Загреб ш. лари, қуйилиш ерида Белград ш. жойлашган.