САТТОРОВ Жўрақул Сатторович

САТТОРОВ Жўрақул Сатторович (1938.1.10, Каттақўрғон тумани Каллақўрғон қишлоғи) — агрокимёгар, тупроқшунос олим, Ўзбекистон ФА акад. (1994), қ. х. фанлари д-ри (1980), проф. (1982), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1990). ТошДУ биол. тупроқшунослик фтини тугатган (1962). Шу Ин-тда аспирант (1962—65), ассистент (1966), катта ўқитувчи (1967), доцент (1968), кафедра мудири (1968— 95), Ўзбекистон ФА Тупроқшунослик ва агрокимё ин-ти директори (1987—95), Самарқанд ун-ти ректори (1955—99). 1999 й. дан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари Давлат қўмитаси Тупроқшунослик ва агрокимё ин-тида бўлим мудири.

Илмий ишлари тупроқ мелиорацияси, тупроқшунослик, агрокимё ва экология, глобал муаммо бўлган чўллашиш жараёнининг тупроқ қатламига таъсири, сув омборларининг чўкинди лойқаларидан қ. х. да ўғит сифатида фойдаланиш масалаларига бағишланган. Сатторов сульфат тузлари билан шўрланган ерларни кузқиш ойларида ювишнинг илмий асосини яратди, ғўза ва унинг навига қараб ўғит бериш системасини ишлаб чиқци, «нав» агрокимёси» асос солди.

Ас: Мелиорация — тупроқ унумдорлигининг гаровидир, Т., 1970; Сорт, почва, удобрение и урожай, Т., 1988; Нитратредуктиазная активность и отзывчивость хлопчатника на азотные удобрения, Т., 1991; Агрохимия фосфора, Т., 1992; Почва — удобрение в хлопководстве Ўзбекистана, Т., 1994.