САТРАПИЯ, сатраплик — айрим давлатлар (Ахоманийлар, Салавкийлар, Парфия ва Сосонийлар)да сатраплар бошқарган ҳарбиймаъмурий округ. С. га сатраплардан ташқари ҳарбий бошликлар ҳам тайин этилган, улар чегара, йўлларни қўриклаган, ўғрилик ва босқинчиликка қарши курашган. Мас, Кир II ва Доро I даврида Ахоманийлар давлатига кирган ўлкалар алохдда Сатрапияга бўлиб идора этилган. Доро I С. нинг тўла рўйхатларини Биҳистун китобалари ҳамда Нақши Рустам китобаларида миххат билан ёздирган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон худудларида ҳам алоҳида Сатрапиялар бўлган. Хар бир Сатрапия белгиланган миқдорда солиқ тўлашга мажбур бўлган. Кўпчилик Сатрапия ларнинг ўз қонуни, урфодати бўлган, ўз тилида сўзлашган.
Ад.: Геродот, История в девяти книгах. Л., 1972.