САРОЙБЕРКА, Янги Сарой Олтин Ўрдаттг пойтахти. Беркахон томонидан бунёд этилган (тахм. 1260) . 14-а. нинг 1-ярмида равнақтопган. Саройберка нафақат Олтин Ўрда, балки бутун ўрта аср Европасининг энг катта шаҳарларидан бири сифатида шуҳрат топган. 1333 й. С. Б. га келган Ибн Баттутанинг гувохлик беришича, Саройберка кафтдай текисликда қурилган шаҳарлар сирасига кириб, одамлар билан тўла бўлган, ажойиб бозорлари, кенг кўчалари кишини ҳайратга солган. Саройберканинг аҳолиси 75 минг киши атрофида бўлиб, улар мўғул, (аланос), қипчоқ, черкас, рус ҳамда византияликлардан иборат бўлган. Шаҳарда ҳунармандчилик устахоналари,турли туман корхоналар, савдосотиқ расталари, карвонсаройлар ишлаб турган. Шаҳарнинг бутунлай харобага айланиш вақти ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шарқ ва Ғарбни боғловчи Буюк ипак йўлида жойлашган Саройберканинг кўпдан кўп бинолари рус подшоси Федор Ивановичнинг 1578 й. даги фармонига кўра, бузилган ва Астрахон ш. қурилиши учун ишлатилган. Харобалари Волгоград вилоятидаги Царев қишлоғида сақланган. Саройберкада А. В. Терешченко (1843—51), Ф. Б. Баллод (1922), Г. А. ФёдоровДавидов (1959 — 67) қазиш ишлари олиб боришган.
Ад.: ФёдоровДавыдов Г. А., Общественный строй Золотой Орды, М., 1973; Егоров В. Л., Историческая география Золотой Орды в XIII—XVI вв., М., 1985.
Ҳамидулла Дадабоев.