САРИОСИЁ ТУМАНИ — Сурхондарё вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1959 й. дан Денов, 1962 й. дан Узун туманлари таркибида, 1964 й. 22 фев. дан Сариосиё тумани номи билан қайтадан тузилган. Жан. шарқцан Узун, жан. ғарбдан Бойсун, жан. дан Денов, Қумқўрғон туманлари, шим. ва шаркдан Тожикистон Республикаси, шим. ғарб ва ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош. Майд. 3,15 минг км2. Аҳолиси 147,8 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳарча (Сариосиё), 1 шаҳар (Шарғун), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бўстон, Дашнобод, Наврўз, Сангардак, Сариосиё, Сўфиён, Тоқчиён, Хуфар, Ўзбекистон) бор. Маркази — Сариосиё шаҳарчаси.
Табиати. Туман вилоятнинг шим. қисмида жойлашган. Рельефи хилмахил. Шим. Ҳисор (энг баланд жойи — Хўжапирях тоғи — 4303 м) тог тизмалари ва улар орасидаги Сурхондарё, Туполондарё ва ирмокларининг водийларидан иборат. Жан. ғарбий қисми Боботоғ ва Бойсунтоғ тизмалари (энг баланд жойи — Заркоса тоғи, 2290 м) ва улар орасидаги пастбаланд адирлар билан банд. Хуфор, Хондиза, Источ, Вочах, Маланд, Зохона қишлоқлари 2500—2800 м баландликда жойлашган. Ер усти тузилишининг хилмахиллиги иқлим, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам таъсир этган. Иқлими қуруқ субтропик иқлимга хос, қиши қисқа, ёзи эса давомли. Йиллик ўртача тра 15,6°. Текислик қисмида янв. нинг ўртача т-раси 2,5, июлники 28°. Энг юқори тра 44°. Вегетация даври 270 — 280 кун. Йиллик ўртача ёғин миқдори 200—300 мм. Тоғларда 790 мм. Жан. ғарбдан эсувчи, қуруқ, чангбўронли афғон шамоли салбий таъсир кўрсатади. Туманнинг ҳудудидан ўтувчи энг узун ва серсув Тўполондарё Сурхондарёга қуйилади, шунингдек, Обизаранг, Сангардакдарёлар ҳам бор. Езда дарё ва сойларда сув кескин камаяди. Тўполон сув омбори Сурхондарё вилоятининг 10 та туманини сув билан таъминлайди.
Ҳисор тоғи этакларида оддий ёки типик бўз, қўнғир бўз тупроқлар, Боботоғ этакларида оч бўз, шағалли бўз, дарё водийларида эса аллювиал ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ, текисликларда оч бўз тупроклар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан: тоғларда заранг, ёнғоқ, арча, бодом, қатранғи; буталардан писта, дўлана, итбурун, чия; ксерофитлардан тиканли каврак, бетага, чайтаб, оқмомиқ, тўнғизсирт, сувранг, чойўт, чалов, қизилтикан, астрагал ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан: бўри, суғур, тулки, қора ва қўнғир айиқ, қоплон, силовсин, қобон, жайран, жайра, каламуш, қўшоёқ, кўрсичқон; ўқилон, Ўрта Осиё кобраси (кўзойнакли илон), бўғма ва қора илонлар, геккон калтакесаги; қушлардан тоғ лочини, копча, калхат, бургут, сўфитўрғай, чил, хилол, каклик, каптар; баликлардан шоҳбалиқ, илонбалиқ, лаққабалиқ ва б. бор. Ўзбекистонда ягона коксланувчи кўмир олинадиган Шарғун кўмир кони, Хондиза полиметалл кони, курилиш материаллари, нефть, газ мавжуд. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 47 киши тўғри келади. Қишлоқ аҳолиси 115,3 минг киши, шаҳар аҳолиси 32,5 минг киши (2003).
Хўжалиги. Қ. х. да пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик тараққий этган. Саноати хам салмоқли ўрин тутади. Шарғун тошкўмир кони, мармар, фосфор конлари, рух фойдали казилмалари мавжуд. 3 та қўшма корхона, 34 кичик корхона, 2 темирбетон буюмлари, 2 шағалсаралаш з-длари, Сариосиё паррандачилик корхонаси бор. Қўшма корхоналардан «Мифтох» Ўзбекистон—Россия, «Лажер» Ўзбекистон—Тожикистон (пиво ишлаб чиқарадиган) корхоналари ишлаб турипти. Туман ҳудудидан Калиф — Термиз — Сариосиё — Тожикистон «Дўстлик» табиий газ қувури, т. й. ўтган.
Туманда 11 ширкат, 229 фермер деҳқон хўжаликлари фаолият кўрсатади. Узун ўрмон хўжалиги, Ҳисор доривор ўсимликлар хўжалиги, асалчиликка ихтисослашган хўжалик бор. 5765 га майдонга пахта, 3300 га майдонга ғалла, шунингдек, сабзавот, беда, ем-хашак экинлари экилади (2003). Мева ва узум етиштирувчи хўжаликлар ҳам бор. Ўрмон хўжалигида боботоғ пистаси ва кўпгина доривор ўсимликлар тайёрланади. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 51 минг қўй ва эчки, 7 минг от боқилади, шунингдек, қорамол, паррандачилик фермалари ҳам бор. Йирик ҳисор қўйлари етиштирилади. Экинзорлар Ҳасанхон канали, Катта ва Кичик Дамариқ каналларидан суғорилади.
Туманда 71 умумий таълим мактаби (31 мингўқувчи), 2 та гимназия, 3 та махсус интернат мактаб, 3 та касб-ҳунар коллежи (3 мингга яқин ўқувчи) фаолият кўрсатади. Сариосиё туманида 41 та кутубхона, 3 маданият уйи, 11 клуб, халқ театри, ашула ва раке ансамбли ишлаб турибди. Стадион ва б. муассасалар мавжуд. Касалхона, поликлиника, туғруқхона, қишлоқ врачлик пунктлари, Хондиза дам олиш мажмуи аҳолига хизмат кўрсатади. Туман худуди оркали Тошкент — Душанба, Узун — Шарғун поездлари ўтади. «Сариосиё» туман, газ. 1932 й. дан чиқади (адади 2000).