САРГОН II

САРГОН II — Оссурия подшоҳи (мил. ав. 722—705). Салманасар V тахтдан ағдарилгач, ҳокимият тепасига келган. Ўз сиёсатида коҳинлар ҳамда Оссурия ва Бобилнинг имтиёзли шахарлари манфаатларини ҳарбийлар манфаати билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилган. Исроил (722) ва Сурияни босиб олган (Кархемишнинг эгалланиши, 717); 714 й. Урарту подшохи Руса I ни тормор этган, Кичик Осиё я. о. нинг шаркидаги, шунингдек, Мидиядаги бир канча вилоятларни босиб олган; 710—709 й. ларда Бобилни эгаллаган.