САРД ТИЛИ

САРД ТИЛИ — роман тилларицгм бири. Сардиния о. ва унга яқин бошқа оролларда тарқалган. 1,5 млн. дан ортиқ киши сўзлашади. 11—14-а. ларда Сардиниянинг расмий тили бўлган. 20-а. да оддий сўзлашув тили, матбуот ва шеърият тили сифатида қўлланади. (С. т. да бадиий наср яратилмаган). Сард тили энг кад. роман тилларидан бўлиб, у кўпроқ итальян тилининг жан. лахжаларига яқин туради. Ўз навбатида, бир неча лаҳжалари бор. Фонетик ва морфологик жихатлари б-н бошқа роман тилларидан бирмунча фарққилади. Лексикасида каталан, испан ва итальян тилларининг таъсири сезилади. Сард тили ягона адабий тил меъёрига эга эмас. Ёзуви лотин графикасига асосланган. Ундаги илк матнлар 11-а. га мансуб.