САРАТЕПА

САРАТЕПА — илк ўрта аср қаср харобаси (7-а. охири — 9-а. ўртаси). Самарқанднингжан. ғарбий чеккасида, Хожа Саъд ва Саратепа қишлоклари яқинида жойлашган. Тўртбурчак тарҳли (50×60 м), бал. 6 м гача етган. 1980й. ларда қазиш ишлари олиб борилган. Саратепа пахсадан ҳамда йирик хом ғиштдан (45—48 х 25—28 х 7—10 см) ишланган. Қаср йўлакларининг уз. 12, кенглиги 2,3 м бўлган. Шарқий томондан қаср мудофаа деворига туташган. 8-а. охири — 9-а. бошларида Саратепа жанубида қишлоқ вужудга келган. 9-а. ўртасида қаср таназзулга учраб, 10-а. да кимсасиз, ташландиқ ҳолга келган. Қишлокдаги ҳаёт эса, 13-а. га қадар давом этган.