САПОТЕКЛАР

САПОТЕКЛАР — Мексиканинг Оахаки штатида яшовчи индейс халқи. 350 минг киши (1990й. лар ўрталари). Сапотек тилида сўзлашади. Америка катта монголоид ирқига мансуб. Диндорлари — католиклар. Сапотекларнинг Монте — Альбан ш. Мексиканинг қад. маданий маркази ҳисобланган. Сапотеклар маданияти Мексика тарихида энг қад. ҳисобланади (мил. ав. 4-а. — мил. 16-а. нинг бошлари). 150 га яқин 4 камерали дахмалар, саройлар, эҳромлар, жуда кўп деворий ёзувлар, расадхона, 120 қаторли улкан амфитеатр, 40 м кенгликдаги тош зина, тўп ўйнаш учун мўлжалланган стадион ва б. очилган. Миштеклар сардори кабридан катта миқдорда ноёб тилла заргарлик буюмлари топилган. С, асосан, қ. х., ҳунармандчилик, чорвачилик, балиқ овлаш билан шуғулланади.