САПАРОВА

САПАРОВА Зулайҳо (1930.23.2, Тўрткўл) — қорақалпоқ раққосаси. Ўзбекистон халқ артисти (1969). 1954 — 76 й. лар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон раққоса. 1976 й. дан балетмейстерлик қилган. «Тинчик кабутари», «Юрак торлари», «Намабаси», «Нозли» каби қорақалпоқча, ўзбекча «Занг», «Лазги», «Дилдор», «Пилла», «Нозигим» каби рақслари билан танилган. Унинг рақслари шўхчанлиги, айни пайтда майин ва миллийлиги, жозибадорлиги билан ажралиб турган. С, шунингдек, ҳинд, туркман, тожик ва б. халқлар рақсларини ҳам моҳирона ижро этган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1968).