САПАРБОЕВА

САПАРБОЕВА Зиёда (1938.10.8, Гурлан тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1997). Тошкент педагогика ин-ти (1964) ва Хоразм педагогика ин-ти (1983)ни тугатган. 1957 й. дан Янгибозор, Гурлан туманларидаги мактабларда бошланғич синф ўқитувчиси, Гурлан туманидаги 15мактаб директори (1977—79), «Нуроний» жамғармаси Янгибозор тумани бўлими раиси (1999—2002). Ноанъанавий даре усулларидан фойдаланган.