САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ СТАНЦИЯСИ (СЭС) (ЎзРда) санитария-эпидемиология хизматининг асосий ихтисослаштирилган муассасаси. 1952 й. да ташкил этилган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 й. 2 дек. буйруғи асосида кайта ташкил қилинди.
1955 й. да Ўзбекистонда санитарияэпидемиология хизмати таркибига ўзгартиришлар киритилди. Давлат санитария инспекцияси, СЭС, безгак ва бруцеллёз (қора оқсоқ)га қарши иш олиб борган муассасалар бирлаштирилиб, ягона ҳудудий СЭС ташкил этилди. 1967 й. да Ўзбекистонда санитария эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштириш мақсадида туман СЭС ларининг мустақиллигини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 1956 й. да туман марказий касалхонасига бириктириб қўйилган туман СЭС лари мустақиллиги таъминланди. СЭС таркибига санитариягигиена, эпидемиология ва дезинфекция бўлимлари киради. СЭС ташқи муҳитни (айниқса, саноат корхоналари жойлашган ҳудудларда) соғломлаштириш тадбирлари устидан санитария назорати ўрнатиш, юқумли, паразитар ва касб касалликларининг олдини олиш ва йўқотиш каби тадбирларни амалга оширади. Баъзи 237 та СЭС бўлиб, унда 3622 врач ва 9767 ўрта тиббий ходим хизмат килади (2004).