САНДОН

САНДОН — қиздирилган металлга ишлов бериш (босқон ва болға билан уриб ёйиш, чўзиш, букиш, қирқиш ва ҳ. к.) да унинг остига қўйиладиган темир кунда. Асосан, темирчилик, мискарликда ишлатилади. Шакли ва катталиги хар хил бўлади. Темирчилик Си катта, чорқирра, тепа қисми кенг бўлиб, аксарият йўғон ёғоч кундага (ғўлага) ўрнатилади. Унга пўлат ёки темирнинг каттароқ бўлакларини қўйиб болғаланади, устида кетмон, белкурак, омоч тиши (поза), теша, болта, ўроқ, пичоқ каби асбоблар ясалади. Мискарликда тумшукли Сандон ишлатилади. Бундай Сда, кўпинча мис идишлар тузатилади, пардозланади, текисланади. Сандоннинг заргарлик, соатсозлик, тунукасоалик ва б. соҳаларда ишлатиладиган хиллари ҳам бор. С. пишиқ пўлатдан ясалади.