САНЪАТ

«САНЪАТ» — илмий-амалий, маънавий-маърифий, рангли журнал. Ўзбекистон БА нашри. 1997 й. дан Тошкент ш. да 3 ойда бир марта ўзбек, рус, инглиз тилларида чоп этилади. Жур. Ўзбекистон ҳамда Ўрта Осиё халқлари қад. ёдгорликлари, санъат ва халқ ҳунармандлигининг анъанавий турлари, меъморлик, ранг-тасвир, мусика, театр ва кино тарихи, Ўзбекистон санъати намояндалари фаолияти ҳамда уларнинг хорижий ҳамкасблари билан ҳамкорлиги, республикада ва хорижий давлатларда уюштириладиган кургазмалар, илмий анжуманлар ҳақида маълумотлар беради, Ўзбекистон БА, шунингдек, унинг ўқув юртлари ва булимлари фаолиятини ёритади, эстетик тарбия ва б. масалалар буйича нуқтаи назарларни баён килади.