САМОЙЛОВИЧ Александр Николаевич

САМОЙЛОВИЧ Александр Николаевич [1880.17(29).12, Нижний Новгород — 1938.13.2, Москва] — туркийшунос олим, акад. (1929). Санкт-Петербург ун-ти шарқ фтини тугатган (1903). Шу ун-тда ўқитувчи, приватдоцент (1907 — 17), проф. (1917—22). Ленинград Шарқ тиллари ин-ти проф. (1920—37), ректори (192225). СССР ФА гуманитар фанлар бўлими акад. котиби (1929—33), Шарқшунослик ин-ти директори (1934— 37). Самойлович туркман, усмонли турк, ўзбек, кримтатар тиллари, фольклори, этнографияси, адабиёти бўйича тадқиқотлар олиб борган. Хусусан, ўзбек адабий тили ва мумтоз адабиёти, фольклори ва этнографиясига оид 100 дан ортиқ асар ёзган, ўзбек адабий тилининг шаклланиш йўлларини тадқиқ этган («Чиғатой адабий тилида «жўқчилик» унсурлари», 1930; «Ўзбек адабий тилининг қурилиш йўллари ҳақида», 1932). Унинг «Навоий туюклари» (1917), «Чиғатойлик Амирий туюқларидан» (1926), «Лутфийнинг чиғатой ча туюклари» (1926), «19аср Хива туюқлари» (1927) асарларида ўзбек адабиётида туюқ жанри урганилиб, унинг узига хос хусусиятлари очиб берилган. Атоий, Бобур асарларини урганиш ва нашр этиш бўйича ҳам бир қанча ишларни амалга оширган. 1937 й. да ноҳақ қамоққа олинган ва отиб ташланган.

Ас: К истории литературы среднеазиатскотурецкого языка. — «Мир Алишир», Л., 1928; Собрание стихотворений императора Бабура, ч. 1 Текст, Петроград 1917.