САМОЛЁТ СПОРТИ

САМОЛЁТ СПОРТИ — спортнинг ҳарбийтехник тури; оғирлиги ва двигатели турлича бўлган самолётларда учиш тезлиги, баландлиги, узоқлиги, давомийлиги, тез кўтарилиши ва юк кўтариши бўйича рекордлар ўрнатиш, шунингдек, спорт самолётларида учувчилик маҳорати бўйича мусобақалашиш. Самолёт спорти 20-а. нинг бошларида вужудга келган. Халқаро авиация федерацияси (ФАИ, 1905 й. ташкил этилган) га 80 га яқин мамлакат аъзо. Жаҳон чемпионатлари фақат учувчилик маҳорати бўйича ўтказилади (1960 й. дан). Яна қ. Авиация спорти.