САМОА

САМОА, самоа тили — полинез тилларияан бири. Ғарбий Самоанинг расмий тили (инглиз тили билан бирга); Шарқий Самоада расмий мақомга эга бўлмасада, унда даврий матбуот нашр этилади, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар олиб борилади. Унда 240 мингдан ортиқкиши сўзлашади. Билинарбилинмас диалектал тафовутлари бор. Фонетикасида ундошлар тизимининг 2 тури: адабий ва сўзлашув турлари фарқланади. Лексика соҳасида бир қатор предметлар, ҳаракатҳолат ва тана қисмлари оддий ва «ҳурматли» номларга эга. Ёзуви 1834 й. да миссионерлар томонидан лотин графикам асосида ишлаб чиқилган.