САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ — Туркистон генерал-губернаторлиги таркибидаги вилоятлардан бири. 1887 й. 1 янв. да собиқ Зарафшон округи ўрнида тузилган. Таркибига Самарқанд, Каттақўрғон, Жиззах ва Хўжанд уездлари кирган. Майд. 68962 кв. км. Св. аҳолиси 1897 й. ги аҳоли рўйхатига кўра, 857847 кишидан иборат бўлиб, шундан эркаклар — 472915, аёллар — 384932, шаҳар аҳолиси — 135568 кишини (умумий микдорнинг 15,7%) ташкил этган. Аҳолисининг тахм. 68% ўзбеклар, 23% қозоқлар ва тожиклардан иборат бўлиб, шунингдек, руслар, яҳудийлар, лўлилар, татарлар, афғонлар, ҳиндлар ва б. яшаган. Ўтроқ аҳолининг асосий кисмини ўзбек ва тожиклар, кўчманчи аҳоли эса қозоқлардан ташкил топтан. Ўтроқ аҳоли, асосан, деҳқончилик, кўчманчи аҳоли эса чорвачилик билан машғул бўлган.

Самарқанд вилояти шаҳарларида кустар ҳунармандчилик яхши, ф-казавод саноати эса, суст ривожланган. Вилоятда 24 та пахта тозалаш з-ди, 5 та вино, 2 та пиво з-ди бўлган (1897). Самарқанд вилоятидан четга шоли, пахта, майиз, қуруқ мева, ун, тери, чорва, жун, ипак, ёнғоқ, вино чикарилган. Самарқанд вилояти аҳолиси Россия империясининг мустамлакачилик сиёсатига қарши кўплаб чиқишлар қилган. Айниқса, 1916 й. ги Ўрта Осиё қўзғолонида вилоят аҳолиси фаол иштирок этган (қ. Жиззах қўзғолони). 1924 й. Ўрта Осиё республикаларида миллий давлат чегараланиши ўтказилиши муносаб?. ти билан Самарқанд вилояти тугатилган.