САМАРҚАНД ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

САМАРҚАНД ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ (СамТИ), Самарқанд давлат тиббиёт института — тиббиёт олий ўқув юрти. 1930 й. да ташкил этилган. 1933 й. Ўзбекистон университета фтига айлантирилган, 1935 й. да яна мустақил ин-т бўлиб ажралиб чикди ва ўша йили унинг ихтиёрига Самарқанд клиник касалхонаси ўтказилди. СамТИ да 3 фт (даволаш, педиатрия ва врачлар малакасини ошириш), 2 бўлим (олий малакали ҳамшира, тиббий педагогика), 56 кафедра, клиника, шунингдек, анестезиология, нейрохирургия, урология ва б. соҳалар бўйича мустақил курслар ҳамда марказий илмий тадқиқот лаб. си бор (2004). Лаб. да морфологик, иммунологик тадқиқот бўлимлари мавжуд. Ин-тда 490 дан ортиқ ўқитувчилар фаолият кўрсатади, шулардан 68 киши фан д-ри, 49 киши проф., 172 нафари фан номзоди, 119 нафари доцент, 5 киши хизмат кўрсатган фан арбоби ва 6 киши Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни саклаш ходими унвонига эга.

СамТИ да ўлка патологияси, жумладан, иссиқ икдим шароитида меъдаичак, юрактомир касалликлари ва б. мавзуларда тадқиқот ишлари олиб борилади. Инт ҳозиргача 28742 врач ва 27 та олий маълумотли ҳамшира тайёрлади, шунингдек, 20210 врач ўз малакасини оширди ва қайта тайёрланди (2004).